иккинчиси - шу йўл билан етиб борган натижаларга зид келган оятларни таъвил қилиш.
Мутакаллимлар манҳажининг хатолиги Мутакаллимлар манҳажи текширилса, унинг нотўғрилиги, унинг йўли иймонни вужудга келтиришга ва уни мустаҳкамлашга олиб бормаслиги аён бўлади. Бу йўл фикрни вужудга келтиришга ва уни мустаҳкамлашга олиб бормайди. У фақат маърифатни вужудга келтиради. Маърифат эса иймон ва фикрдан бошқа нарса. Бу манҳажнинг хатолиги бир неча ҳолларда кўринади:
Биринчиси, мусулмонни Оллоҳнинг борлигига ҳужжат келтириши учун мантиқ илмини билишга мажбур қилади. Бунинг маъноси - кимки мантиқни билмаса, ақидаси саҳиҳ эканлигига ҳужжат келтиришдан ожиз бўлади. Устига устак, тил бузилгандан кейин араб тилини ўқиш учун наҳв илми қанчалик зарур бўлса, илми калом учун мантиқ илми ҳам шунчалик зарур демакдир. Ваҳоланки, Ислом ақидасига, унга ҳужжат келтиришга мантиқ илмининг мутлақо дахли йўқ. Ислом келган пайтда мусулмонлар мантиқ илмини билмасдилар. Рисолатни ёйиб, ўз ақидаларига қатъий далилларни барпо қилдилар. Бу ишда улар мантиқ илмига муҳтож бўлмадилар. Бу нарса исломий сақофатда мантиқ илми йўқлигига, Ислом ақидасига ҳужжат келтиришда лозим эмаслигига далолат қилади. Иккинчиси, мантиқий асос хато бўлиши эҳтимоли бор. Ҳиссий асос эса бунинг акси. Чунки бир нарсанинг борлиги жиҳатидан унга мутлақо хато аралашиши мумкин эмас. Хато аралашган нарсани иймонда асос қилиниши дуруст эмас. Мантиқда хато юз бериши, натижалари саҳиҳ бўлмаслиги мумкин. Унда масаланинг саҳиҳлиги, таркиби саломат бўлиши шарт қилинса-да, бир масала иккинчи бир масала устига қурилганлиги учун натижа шу масаланинг саҳиҳлигига асосланади. Масаланинг саҳиҳлиги эса кафолатланмаган. Чунки натижа бевосита ҳисга эмас, балки бир масалани иккинчи бир масалага боғлашга суянади. Демак, натижанинг саҳиҳлиги ҳам кафолатланмаган. Мантиқда ҳосил бўладиган нарса - у бир масалани иккинчи бир масалага боғлашда маъқулотларни (ақл билан ҳосил қилинган нарсани) маъқулотларга тартиблаштириш ва ундан бошқа бир маъқулотни келтириб чиқариш, маҳсусотларни (ҳис орқали ҳосил қилинган нарсаларни) маҳсусотларга тартиблаштириш ва ундан бошқа бир маҳсусотни келтириб чиқариш жорий бўлади. Аммо маъқулотларни маъқулотларга тартиблаштириш хатога йўлиқишга, натижа зиддиятга, масалалар ва маъқул натижалар силсиласи воқеда борлиги жиҳатидан эмас, фараз ва тахмин жиҳатидан ўта кенгайиб кетишига олиб келади. Ҳатто бу масалаларнинг охирги йўли кўп ҳолларда хомхаёл ва аралаш фикрлардан иборат бўлади. Шунинг учун маъқулотларни маъқулотларга тартиблаштириш жорий бўладиган масалалар билан далил келтириш тойиб кетишга олиб боради. Масалан, мантиқий жиҳатдан айтиладики: «Қуръон - Оллоҳнинг каломи, у пайдо бўлишида кетма-кет келувчи тартибли ҳарфлардан таркиб топган.
33-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|